Парижда поезд вагонлари ағдарилиб кетди

  • Дунё
  • 14-06-2018, 21:30
  • 306
  • Парижда поезд вагонлари ағдарилиб кетди
    Франциянинг Париж шаҳри яқинида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли темирйўл тизимида муаммолар юзага келди, деб хабар қилмоқда Даракчи нашри.

    Яъни темирйўлда вагонлар ағдарилиб кетган. Оқибатда эса 7 киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Поезднинг ағдарилишига ҳудуддда 2 кундан буён давом этаётган кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари сабаб бўлган. Тошқин станциялардаги йўловчиларга хизмат кўрсатиш тармоқларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

    » » Парижда поезд вагонлари ағдарилиб кетди
    Яндекс.Метрика