14:28 / 15.06.2018
6 392

Олмаотадаги тоғ ёнбағрида «Аллоҳ» сўзини кўриб қолишди (фото)

Олмаотадаги тоғ ёнбағрида «Аллоҳ» сўзини кўриб қолишди (фото)
Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Жамбил туманидаги Каргали қишлоғида тоғ этакларида араб тилидаги «Аллоҳ» ёзувини кўриб қолишди. Бу ҳақда «Nur.kz»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Ғаройиб воқеликни нафақат қишлоқдаги маҳаллий аҳоли, балки бу ердаги масжидга намоз ўқиш учун таклиф қилинган араблар ҳам пайқаган.

«Бу Олатоғ тоғлари, Хон Тангри чўққисининг давоми. Унинг ёнбағирларида ‘Аллоҳ’ деган ёзув кўриниб туради. Мен бу ҳақда кўп йиллардан бери айтиб келаман. Илгари одамлар араб тилини билмасди ва бунга ишонмасди. Ҳозир кўпчилик араб грамматикасини ўрганган, улар мен ҳақ бўлганимни энди тан олди», — дейди шу тоғ этагида жойлашган масжид имоми Серик ҳожи Ибитаев.

Унинг сўзларига кўра, бундай ёзувнинг мавжудлигини кўриб, араблар ҳам ҳайратга тушган. «Бир пайтлар масжидимизда намоз ўқиш учун чет элликлар келганди, улар орасида араблар ҳам бор эди. Биз уларга тоғдаги ёзувни кўрсатдик. Улар жуда ҳайрон бўлди ва уни телефонларига суратга ола бошлади», — деди имом.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаотадаги тоғ ёнбағрида «Аллоҳ» сўзини кўриб қолишди (фото)