23:20 / 15.06.2018
5 002

Трамп: "Қримни Обама йўқотди"

Трамп: "Қримни Обама йўқотди"
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, аввалги давлат раҳбари Барак Обама «Қримни йўқотган». Трамп бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Қримнинг Россия таркибига кириши «унинг айби эмас», ҳамда бу у лавозимига киришишидан анча аввал юз берган.

«Қримни президент Обама йўқотди, сабаби Россия раҳбари Владимир Путин уни ҳурмат қилмаган. У нега позициясидан чекинганини эса билмайман», - дея айтиб ўтди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал Россия ҳаммасини қайтариши ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: "Қримни Обама йўқотди"