09:27 / 17.06.2018
4 267

Хитойда осмондан қисқичбақалардан тортиб саккизоёқларгача “ёғилди” (фото)

Хитойда осмондан қисқичбақалардан тортиб саккизоёқларгача “ёғилди” (фото)
Интернетда Хитойнинг Циндао шаҳри аҳолиси томонидан олинган антиқа суратлар пайдо бўлди. Бу ерда кузатилган “Эвиниар” тўфони соҳил бўйида жойлашган шаҳар кўчаларига қисқичбақалардан тортиб саккизоёқларгача бўлган турли денгиз жонзотларини “ёғдирди”. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилди.

Суратлардан автомобилларнинг олд ойналари ва электр узатиш линияларида саккизоёқлар, қисқичбақалар ва денгиз юлдузларини кўриш мумкин.

Фото: AsiaWire

Фото: AsiaWire
Ушбу ҳодиса Хитой ижтимоий тармоқларидаги асосий мавзулардан бирига айланди. Фойдаланувчилар тўфон “элтган” деликатеслар суратлари билан бўлиша бошлашган.

Фото: AsiaWire
Баъзи омадлилар эса ўзгача таомни танлаш имконига эга бўлдилар, чунки тўфон уларга пуллар “келтирган”.

Фото: AsiaWire
Турли жонзотлардан иборат “ёмғирлар” дунёнинг кўплаб давлатларида кузатилган ноёб метеорологик ҳодисадир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда осмондан қисқичбақалардан тортиб саккизоёқларгача “ёғилди” (фото)