Японияда зилзила оқибатида 349 киши жароҳат олди

  • Дунё
  • 18-06-2018, 21:00
  • 477
  • Японияда зилзила оқибатида 349 киши жароҳат олди
    Япониянинг Осака ва Хиого префектураларида юз берган ер силкиниши оқибатида жароҳат олганлар сони 349 кишига етди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

    Шунингдек, уч киши ҳалок бўлгани, улар орасида 9 ёшли қизча ва икки эркак борлиги хабар қилинган.

    6,1 магнитудали зилзила 18 июнь куни содир бўлди. Унинг маркази префектура шимолида жойлашган. Такацуки шаҳрида ер силкиниши уйда ёнғин келтириб чиқарди. Бир нечта шаҳарларда биноларга зарар етгани хабар берилган, темир йўл ҳаракати ҳам издан чиққан.

    Фото: Darley Shen
    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

    » » Японияда зилзила оқибатида 349 киши жароҳат олди
    Яндекс.Метрика