08:57 / 19.06.2018
4 955

«Етти ёшдаман, намоз ўқишни бошлайман» (видео)

«Етти ёшдаман, намоз ўқишни бошлайман» (видео)
Туркияда ёш болаларни масжидга, диний амалларга ўргатиш учун тез-тез турли тадбирлар ўтказилади. Хусусан, қуйидаги тадбир ўтган йилнинг май ойида Қаҳрамонмараш шаҳрида уюштирилган.

“Абдулҳамидхон” масжидидаги “Етти ёшдаман, намоз ўқишни бошлайман” номли тадбирда имомлик ҳам, ваъз ўқишу азон айтиш ҳам болаларнинг ўзига топширилди. Юзлаб болалар қатнашган мазкур тадбир муфтийлик, ҳокимлик ва масжид билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир асносида болалар ҳаж ибодатини ҳам ўрганди: эҳром боғлаб, рамзий Каъбани тавоф қилди.

Тадбир якунида болажонларга совғалар улашилди.
[media=https://www.facebook.com/HanafiyuzMuhammadodil/videos/1865744957084897/]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Етти ёшдаман, намоз ўқишни бошлайман» (видео)