Трамп зудлик билан ҳарбий-коинот кучларини ташкил этишга кўрсатма берди

  • Дунё
  • 19-06-2018, 11:58
  • 1 120
  • Трамп зудлик билан ҳарбий-коинот кучларини ташкил этишга кўрсатма берди
    АҚШ президенти Дональд Трамп мудофаа вазирлигига ҳарбий-коинот кучларини зудлик билан шакллантиришга кўрсатма берди.

    “Агар гап Американи ҳимоя қилиш ҳақида кетса, унда АҚШнинг коинотда шунчаки бўлиши етарли эмас. Бизга АҚШнинг коинотдаги устунлиги зарур”, деб айтган Трамп Вашингтондаги чиқишида.

    Трампнинг таъкидлашича, ҳарбий-коинот кучлари мамлакат қуролли кучларининг тўлақонли “олтинчи тармоғи” бўлиши лозим.

    АҚШ президентининг айтишича, Вашингтон коинотда устунликка эришмоқчи ва Россия ҳамда Хитойдан ортда қолмоқчимас.

    “Мен келганимда, бизнинг коинот бўйича режаларимиз унча яхши эмасди, бироқ ҳозир ҳаммаси ўзгарди, бизда бу борада кўпроқ оптимизм бор. Биз Хитой, Россия ва бошқа давлатлар ўз ортидан бизни етаклаб юришини истамаймиз. Биз доим етакчилик қилганмиз ва бизда келгуси ҳаракатлар учун катта майдон бор”, деб айтган Трамп.

    Февраль охирида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бошлиғи Дэвид Гольдфейн коинотда уруш юз бериши бир неча йиллик масала эканини айтганди. Унинг фикрича, Вашингтон коинотда устунликка эришмоғи лозим.

    Space News маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг жорий йилдаги бюджетида коинот дастурларига 7,75 млрд доллар ажратиш кўзда тутилган. Кейинги йилда бу қийматни 8,5 млрд долларгача ошириш режалаштирилган.

    » » Трамп зудлик билан ҳарбий-коинот кучларини ташкил этишга кўрсатма берди
    Яндекс.Метрика