3 779
Депутат Google, Facebook, Instagram каби IT-компанияларга солиқ жорий қилишни таклиф қилди
Қирғизистон парламенти депутати Руслан Казакбаев Facebook, Google, Instagram каби йирик IT-компанияларга солиқ жорий қилиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда у парламент мажлисида баёнот берди.
“2017 йилнинг 1 январидан Россияда Googleга солиқ жорий қилинган. Бу қонун электрон формада хизмат кўрсатувчи хориж компанияларига қўшимча қиймат солиғи тўлашни кўзда тутади. Ҳаммамиз яхши биламизки, кўплаб фирмалар ўз товар ва хизматларини Facebook, Google, Twitter ва Instagramда сотиш учун миллионлаб доллар сарфлашади. Масалан, ҳар бир университет ҳар ойда интернетдаги реклама учун 500 доллар сарфлайди. Агар битта университет шунча пул сарфлар экан, тижорат компанияларнинг қанча сарфлашини ўзингиз ҳисоблаб кўраверинг”, - деди Казакбаев.
Руслан Казакбаевнинг таъкидлашича, компаниялар банк орқали тўғридан тўғри халқаро фирмаларга пул ўтказади ва шу сабабли Қирғизистон Россия тажрибасини қўллаши керак. Маълумотларга кўра, қонун кучга кирганидан сўнг ўтган уч ой мобайнида Россия бюджетига 2 миллиард рубль тушган.
Маълумот учун, Россияда интернет орқали дастурий таъминот ва бошқа контентни сотадиган хорижий компаниялар 18 фоиз миқдорида ҚҚС тўлайди. Марказий Осиё минтақаси республикалари орасидан биринчи бўлиб йирик интернет-компанияларини солиққа тортиш таклифи Тожикистон Алоқа хизмати раҳбари Бек Зуҳуров томонидан илгари сурилган эди. Аммо мамлакатда бу масала сўзлигича қолиб кетди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди