Футболчи таътилдан воз кечиб Африкада сув учун ариқ қазимоқда (фото)

  • Дунё
  • 23-06-2018, 20:14
  • 1 149
  • Футболчи таътилдан воз кечиб Африкада сув учун ариқ қазимоқда (фото)
    Дунёда шундай футболчилар борки дўконларнинг фигурасига, рекламаларнинг юзига айланган. Айниқса бу нарса футболчиларнинг таътил пайтларида авж олади. Бироқ, яна шундай футболчилар борки, вақтдан нафақат унумли балки савобли ишлар учун фойдаланиб келишади. Масалан, Криштиан Роналду, Андреас Иниеста, Муҳаммад Салоҳ, Кай Уолкер, Невен Суботич… энди эса Нури Шаҳин.

    Келиб чиқиши туркиялик бўлган Шаҳин Киршеҳирда туғилган бўлса-да, кейинчалик Германиянинг Дортмунд шаҳрига кўчиб кетган.

    Айни дамда 29 ёшни қарши олган Шаҳин футболни Дортмунднинг «Боруссия» клубида бошлаган бўлса, фаолияти давомида Мадриднинг «Реал» клуби ва Англиянинг «Ливерпул»ида тўп суриб, яна жонажон клуби «Боруссия»га қайтиб келган.

    Футбол карьераси билан кифояланиб қолмаган Нури ўтган йилдан бери Ҳорвард университетида ҳам таҳсил олмоқда.

    Бир неча кун олдин эса у жамоадоши Невен Суботичнинг фонд жамоасига аъзо бўлди ва Эфиопияга жўнаб кетди.

    Невен Суботич 2013 йилдан бери дунёнинг қурғоқчилик ҳукм сурган ўлкаларида аҳолига сув етказиш учун ариқлар қазиш ишлари билан шуғулланади. Суботич қашшоқ ўлкаларда қилаётган бу ишлари эвазига ҳеч кимдан мадад олмайди, аксинча молиявий томонларни ўзининг шахсий фондидан тўлайди. Бугунги кунда унинг фонди соясида юзга яқин ариқлар ва сув иншоотлари бунёд бўлган.

    Нури Шаҳин Эфиопияда нафақат ариқ қазиш билан, балки ишдан сўнг маҳаллий болаларга футбол ўйнашни ўргатиш билан ҳам машғул.

    “Суботич ҳамиша менга таъкидлайдики, битта қудуқ бир инсоннинг ҳаётини қай даражада ўзгартиришини англамоқчи бўлсанг, қудуқдан сув чиққанида ўша кимсани томоша қил. Сарҳад билмас савобнинг парчасини менга ҳам улашаётгани учун ундан миннатдорман”, дея таассуротлари билан ўртоқлашди Нури Шаҳин.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Футболчи таътилдан воз кечиб Африкада сув учун ариқ қазимоқда (фото)
    Яндекс.Метрика