22:15 / 28.06.2018
10 162

Рамзан Қодиров: «У ҳайвоннинг ҳамма нарсасини тортиб олишимиз керак!»

Рамзан Қодиров: «У ҳайвоннинг ҳамма нарсасини тортиб олишимиз керак!»
«Fakt Xeber»нинг берган маълумотига кўра, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Известия” газетасига берган интервьюсида айни пайтда аксарият ўлкаларда олиб борилаётган коррупцияга қарши кураш ҳақида тўхталиб, курашнинг усуллари ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.

Унинг сўзларига кўра, “ўғри” губернаторлар, туман ҳокимлари, юқори лавозимдаги шахслар қамоқ жазоси билангина қутулиб, жазони ўтагач, бой-бадавлат бўлиб, даврини суриб юрибди.

“Теварак-атрофга қаранг, ҳақини олдириб ўтирган оддий аҳоли «Ана, порахўр, ҳаромхўр қамалибди, жазосини олибди», деб хурсанд бўлишади. Аслида бу уларга жазо эмас, мукофот. Ҳамма ерни талаб, еб, сўнг бир неча йил қамалиб чиқади-да, сўнг бой-бадавлат бўлиб, даврини суриб юришади. Назаримда, бундай ўғриларнинг ҳамма нарсасини қўлидан олишимиз керак. Шундай қилиш керакки, қамалиб чиққанидан сўнг ҳам таниш-билишларига кераги бўлмасин, чўнтагида эса чақа ҳам бўлмасин”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров: «У ҳайвоннинг ҳамма нарсасини тортиб олишимиз керак!»