22:38 / 03.07.2018
5 093

Йиғлаётган эркакни суратга туширган дубайлик ҳибсга олинди

Йиғлаётган эркакни суратга туширган дубайлик ҳибсга олинди
Аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича транспорт бошқармасига келган одамнинг йиғлаётган ҳолатини видеога олган ва уни интернетга жойлаштирган дубайлик киши полиция маҳкамасига олиб келинди.

Islam-today'га таяниб Azon.uz нашри берган хабарга кўра, қўлга олинган киши шахсий дахлсизликни поймол қилганликда айбланмоқда. Таъкидлаш ўринли, йиғлаётган дубайликнинг видеоси интернетда анча машҳур бўлиб кетди.

Фойдаланувчиларнинг тахминига кўра, бу одам таксичи бўлиб, катта миқдордаги жаримани бекор қилиш бўйича мурожаати қабул қилинмаган. Бошқармадан берилган хабарга кўра, бу эркак таксичининг қариндоши бўлган.

БААда 2012 йилда қабул қилинган қонунга кўра, бошқа бир кишини рухсатсиз суратга олиш 136 минг доллар ва камида бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш орқали жазоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Йиғлаётган эркакни суратга туширган дубайлик ҳибсга олинди