23:16 / 06.07.2018
8 802

Халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг 1400 йиллик хурмо боғи

Халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг 1400 йиллик хурмо боғи
Учинчи рошид халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг бугунги кунгача Мадинада вақфлари бор. Яъни, Рума деган қудуқ билан катта хурмо боғлари бор. Хурмолар ҳожиларга текин тарқатилади.

Усмон розияллоҳу анҳу мазкур қудуқни, аниқроғи ушбу қудуқнинг ярмини мадиналик бир яҳудийдан сотиб олган. Тарафлар тузган шартномага кўра, улар қудуқдан навбатма навбат, яъни бир кун униси бир кун буниси фойдаланишга келишиб олишган. Орадан бироз вақт ўтиб қудуқнинг иккинчи эгаси ўзининг улушини Усмон розияллоҳу анҳуга сотишга тўғри келди. Чунки одамлар Усмон розияллоҳу анҳунинг навбати келганда сув текин тарқатиларди, шериги эса сотарди. Одамлар эса, Усмоннинг розияллоҳу анҳу кунига тўғрилаб сув учун келишарди, пуллик бўлган куни эса ҳеч ким келмасди.

Усмонийлар халифалиги даврида султонларнинг бири қудуққа тегишли ҳудудга 1500 дона хурмо кўчатини эктиради. Булар ҳам Усмоннинг розияллоҳу анҳу вақфига айланди. Хурмо савдосидан тушган даромад эса, Масжидун набавий эҳтиёжлари учун сарф қилинадиган бўлди.
Sharhpress.uz телеграм каналидан олинди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг 1400 йиллик хурмо боғи