21:10 / 08.07.2018
5 753

Таиландда итни питон исканжасидан аранг қутқариб олишди (Видео)

Таиландда итни питон исканжасидан аранг қутқариб олишди (Видео)
Таиландда ит улкан питон учун тушликка айланишига бир бахя қолди. Бўғма илон ўз қурбонини исканжага олиб бўға бошлаган пайтда бир неча киши унга таёқлар билан ташланишди. Деярли тўрт дақиқа давом этган қутқарув операцияси лавҳаси YouTube’да жойлаштирилган.

Эркаклардан бири таёқ билан илонни уради, иккинчиси эса итни унинг исканжасидан қутқаришга уринади.

Аммо фақат таёқлар ёрдамида итни қутқаришнинг имкони бўлмайди. Шунда эркаклардан бири илоннинг думидан ушлаб торта бошлайди ва бу иш беради.

Ит илондан халос бўлади. Мақсадига етолмаган питон эса ўрмон томон судралиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда итни питон исканжасидан аранг қутқариб олишди (Видео)