19:30 / 08.07.2018
4 500

Германияда ёниб кетган қуш катта ёнғинга сабаб бўлди

Германияда ёниб кетган қуш катта ёнғинга сабаб бўлди
Германиянинг Росток шаҳрида электр сим устида ўтирган қуш сабабли йирик ёнғин юз берди. Электр тармоғида юз берган қисқа туташув сабабли қуш ёниб кетган ва остида жойлашган экин майдонига тушган. Бу ҳақда Кун нашри хабар бемоқда.

Қуруқ ҳаво сабабли олов тезда ёйилиб, қўшни далага ўтган ва бунинг натижасида деярли 7 гектар майдон олов ичида қолган. Ёнғинни ўчиришга 50 дан кўпроқ ўт ўчирувчи жалб қилинган.

Ёнғинга қуш сабаб бўлганини полицияга гувоҳлар маълум қилишган.

Росток Германия шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, охирги ойларда маҳаллий фермерлар ҳудудда узоқ вақтдан бери ёғингарчилик бўлмаётгани сабабли юзага келган мураккаб вазиятдан бир неча марта арз қилишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда ёниб кетган қуш катта ёнғинга сабаб бўлди