Трамп НАТО бўйича иттифоқчиларини тўловларни кечиктирганликда айблади

  • Дунё
  • 11-07-2018, 22:19
  • 309
  • Трамп НАТО бўйича иттифоқчиларини тўловларни кечиктирганликда айблади
    АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бўйича иттифоқчиларини улар нафақат мудофаага жуда кам харажат қилаётганликда, балки Шимолий Атлантика блокига бадаллларни тўлашни кечиктираётганликда ҳам айблади. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари 10 июль куни, НАТОнинг Брюсселдаги саммити арафасида Твиттерда ёзиб чиқди.

    Унинг сўзларига қараганда, Қўшма Штатлардан “ҳимоя” кутаётган “кўплаб НАТО мамлакатлари” “2 фоиз қоидаларини бажармаяптигина эмас”, балки Трамп таъкидлаганидек, “тўловларни жуда кечиктираяпти” ҳам. У шерикларни камчиликнинг “ўрнини қоплаш”га чақирди.
    Аввалроқ Трамп ўзи 16 июль куни Хельсинкида учрашадиган Россия президенти Владимир Путин европалик сиёсатчиларга қараганда “анча оддий суҳбатдош” бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди. Ўшандаёқ Америка етакчиси НАТО аъзолари, ўзи таъкидлаб ўтганидек, Қўшма Штатларга қараганда, жуда кам тўлаётганидан яна бир бор нолиган эди.

    Трамп иттифоқчиларидан ҳарбий харажатларни, НАТО қоидалари кўрсатганидек, ЯИМнинг 2 фоизигача етказишни бир неча марта талаб қилганди. Июнь ойида у, хусусан, Германия ҳукуматини ҳарбий харажатларга АҚШ ЯИМнинг 4 фоизини саррфлагани ҳолда, ўз ЯИМнинг фақат 1 фоизини сарфлаётганликда танқид қилиб, Шимолий Атлантика блокига “ўзгаришлар” билан таҳдид солган эди.

    Манба: Tnews.uz

    » » Трамп НАТО бўйича иттифоқчиларини тўловларни кечиктирганликда айблади
    Яндекс.Метрика