17:15 / 13.07.2018
5 456

Трамп билан судлашган порноактриса Стефани Клиффорд қўлга олинди

Трамп билан судлашган порноактриса Стефани Клиффорд қўлга олинди
Бу порноактриса Америкада Сторми Дэниелс (Stormy Daniels) тахаллуси билан машҳур. Уни яқинда Огайо штатига қарашли Колумбус шаҳридаги стриптиз клубда қамоққа олишди. Актрисани чиқишлар пайтида томошабинларга тегинганликда айблашди.

Полициячиларнинг айтишича, улар актриса ҳақидаги шундай маълумотга эга бўлгач, детективлар ёрдамида текширув ишларини ўтказишган. Ҳақиқатан, порноактриса дастурни ижро этиш жараёнида тўлиқ ечинган ҳолда томошабинларга тегажоғлик қила бошлаган. Бу штат қонунларига умуман зид ҳисобланади.

Кейинчалик актрисани 6054 доллар гаров пули эвазига қўйиб юборишди. Адвокати Майкл Авенаттининг гапига қараганда, актриса айбини тан олмаган.

Клиффорд хоним 2018 йил бошида мамлакат президенти Дональд Трамп билан ишқий муносабатда бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлгач, жуда машҳур бўлиб кетди. У эса Трампни орадаги муносабатларни сир тута олмаганликда айблаб судга шикоят аризаси ҳам тақдим этган. Дональд Трамп судда, шубҳасиз, ютиб чиққан.

Энди бошқа маълумотларга назар ташлаймиз. Клиффорд ва Трамп ўртасидаги ишқий муносабатлар 2006-2007 йиллар оралиғида содир бўлган. Президентлик сайловлари авж паллага кирган пайтлар адвокат Майкл Коэн бу ҳақда бировга гулламаслиги учун актрисага 130 минг доллар пул берган экан. Аммо Оқ уйдагилар бу хабар бўҳтондан бўлак нарса эмаслигини таъкидлашган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп билан судлашган порноактриса Стефани Клиффорд қўлга олинди