Путин ва Трамп учрашадиган аниқ жой ва вақт маълум қилинди

  • Дунё
  • 14-07-2018, 14:57
  • 592
  • Путин ва Трамп учрашадиган аниқ жой ва вақт маълум қилинди
    Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп Хельсинкида 16 июлда соат 13:00ларда Президент саройида учрашади. Бу ҳақда Финляндия президенти девонхонаси маълум қилган.

    Маълум қилинишича, 16 июль эрталаб Финляндия президенти Саули Ниинистё рафиқаси Йенни Хаукио билан Трамп ва унинг рафиқасини Мянтуниемидаги президент қароргоҳида қабул қилади.

    Путин ва Трамп ўртасидаги музокаралар эса Президент саройининг Готик залида бўлиб ўтади. Музокаралар ишчи тушлик вақтида ҳам давом эттирилади. Бундан олдин эса саройда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг учрашуви бўлиб ўтади.

    Трамп ва Путин учрашувдан кейин ҳукумат залида матбуот-анжуман беришади.

    Шундан кейин Ниинистё Путин билан учрашув ўтказади.

    Хельсинкига Трамп ва Путин учрашувини ёритгани 1,5 мингга яқин журналист ташриф буюради. “Аккредитацияга аризалар 61 та давлатдан келиб тушган. Россиядан Хельсинкига 200 дан кўпроқ журналист келади”, деб айтилган саммит ташкилотчилари хабарида.

    » » Путин ва Трамп учрашадиган аниқ жой ва вақт маълум қилинди
    Яндекс.Метрика