09:57 / 18.07.2018
6 059

Шымкентлик табиб худодан қўрқмайдими?

Шымкентлик табиб худодан қўрқмайдими?
Сўнгги хабарларга кўра, Қозоғистоннинг Шымкент шаҳрида фаолият юритувчи “табиб” Унсиной Маскееванинг кўплаб мижозлари тузалиш ўрнига оғирлашиб, касалхонанинг жонлантириш бўлимига тушиб қолишмоқда.

Аслида Унсинойнинг рекламага зўр бериши уни бутун Қозоғистон аҳлига маълум ва машҳур қилди. Нимаймиш, у алоҳида уқалаш ва бошқа усуллар ёрдамида фарзанд кўрмаётганларга ёрдам берармиш. Унинг клиникасида даволанганларнинг кўпи фарзандли бўлиб кетишганмиш. Аммо бунақага ўхшамаяпти. Сўнгги ҳафтанинг ўзида айнан шу “табиб” қабулида бўлиб, даволаниш пулини тўлаш учун банклардан кредит олиб қарзга ботган тўрт нафар аёл ҳозир шаҳар марказий касалхонасининг жонлантириш бўлимида ётибди. Уларнинг жинсий аъзоларини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашга тўғри келаркан. Сабаби, Унсинойнинг муолажалари касални тузатиш эмас, касалига касал қўшиш учун хизмат қилган.

— Мен бир курс даволаниш учун нақд 700 минг танга пул тўладим, — дейди жабрланганлардан бири. — Уқалаш муолажасининг ўзи бошида шубҳа уйғотганди. Бу қорин қисмингизни босиб-босиб қўйиш махсус усулмиш. Усул бўлмай қаро ер бўлсин, энди аёллик бахтидан маҳрум бўлай деб турибман. Жинсий аъзоларимни олиб ташлашмаса, ўлимга олиб бораркан. Худоё шунақа “табиблар”ни худо олсин!..

Ҳуқуқшунос Айгул Ўринбекнинг айтишича, аёллар табибнинг дастидан нафақат жиддий жароҳатлар олган, жинсий аъзоларидан, саломатлигидан айрилган, уларнинг руҳияти ҳам синиб улгурган…

Ҳозирда жабрланганлар биргаликда Унсинойнинг устидан прокуратурага шикоят аризаси билан мурожаат этишга шайланишган. Иншооллоҳ, айбдор қилмишига яраша жазосини олади. Аёлларга эса маслаҳатимиз шуки, ҳар қандай хасталикни даволашда фақат профессионал врачлар ёрдамига суянинг! Ибн Синонинг асл шогирдлари аллақачон ўлиб кетган. Ҳозирги табибман деб майдонга гердайиб чиқаётганлар, реклама устига реклама бераётганлар эса шунчаки фирибгарлар холос.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шымкентлик табиб худодан қўрқмайдими?