10:26 / 18.07.2018
4 625

Ҳукм қилинган журналист Мирсаидовнинг қариндошлари давлатга етказилган зарарни тўлашди

Ҳукм қилинган журналист Мирсаидовнинг қариндошлари давлатга етказилган зарарни тўлашди
12 йилга ҳукм қилинган ҚВЗнинг “Тожикистон жамоаси” раҳбари Хайрулло Мирсаидовнинг оиласи давлат фойдасига 124 минг сомони ($13000дан ортиқ)ни қайтарди, деб ёзади Тnews.uz.

Мирсаидовлар оиласи томонидан тарқатилган расмий хабарда таъкидланишича, бу маблағ тергов идоралари томонидан давлатга етказилган зарар учун товон сифатида белгиланган. «Бу дегани унинг оиласи ва адвокатлар Мирсаидовга қўйилаётган жиноий айбларни тан олинишини англатмайди», дейилади баёнотда.

Хайрулло Мирсаидовнинг қариндошларининг фикрича, зарар миқдори журналист ва ҚВЗчининг эркинлиги қадри билан мутоносиб эмас ва унинг тез орада озодликка чиқишига умид қилишмоқда.

Бундан ташқари, Мирсаидовнинг қамоқ жазосини ўтаб бўлганидан кейин икки йил давомида жамоат ташкилотларига раҳбарлик қилиши тақиқланган.

Хўжанд шаҳар суди қарори билан 12 июл куни Хайрулло Мирсаидов Жиноят Кодексининг “Давлат маблағларини ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш”, “ҳужжатларни сохталаштириш” ва “Ёлғон маълумот тарқатиш” моддалари бўйича 12 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Таниқли журналист ва ҚВЗчи Мирсаидов Сўғд вилоятининг Ёшлар ва спорт ишлари бўйича бошқармасининг собиқ бошлиғи Олим Зохидзодани коррупцияда айблаганидан сўнг 2017 йилнинг 5 декабрида ҳибсга олинган эди.

11 июль куни Душанбедаги АҚШ ва айрим Европа мамлакатларининг дипломатик ваколатхоналари Хўжанд судининг қароридан чуқур ташвишда эканликларини билдиришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳукм қилинган журналист Мирсаидовнинг қариндошлари давлатга етказилган зарарни тўлашди