15:55 / 22.07.2018
5 206

Беркинмачоқ ўйнашни умуман билмайдиган немис овчаркаси (видео)

Беркинмачоқ ўйнашни умуман билмайдиган немис овчаркаси (видео)
Макс лақабли мана бу немис овчаркаси беркинмачоқ ўйнашни умуман билмайди. Ит аввалига адёл остидан чиқишни эплолмай гаранг бўлади, сўнг саросимада у хонадан бу хонага ўтиб, эгасини излайди. Максга ҳатто итларга хос ўткир ҳид билиш ҳисси ҳам ёрдам бера олмайди — охири эгасида итга ўзи таслим бўлишидан ўзга чора қолмайди.

Гангиб қолган Макс иштирокидаги бу видео бир вақтнинг ўзида икки флешмобнинг: “What The Fluff Challenge” (одамлар жониворларга турли фокуслар кўрсатишади) ва “Hide and Seek Challenge” (одамлар ўз жониворларидан яшириниб олишади) бир қисмига айланди, деб ёзади Meduza.

P.S. Макс ўз косасини ҳовли бўйлаб қандай қувлаб юрганини ҳам албатта томоша қилинг!


Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беркинмачоқ ўйнашни умуман билмайдиган немис овчаркаси (видео)