07:02 / 23.07.2018
8 014

Уфологлар Ерга «Нибиру» сайёраси рекорд даражада яқинлашганини айтишмоқда

Уфологлар Ерга «Нибиру» сайёраси рекорд даражада яқинлашганини айтишмоқда
Америка Қўшма Штатлари геология хизмати собиқ ходими Итан Троубриж «Х сайёра», яъни, «Нибиру» сайёраси Ерга керагидан ортиқ тарзда яқин келгани ҳақида хабар тарқатди.

Маълумки, дунё олимларининг аксарияти «Нибиру» ер юзи учун ўта хавфли сайёра эканини қайта-қайта таъкидлашган. Троубриж эса яқин кунларда бўлиб ўтган сув тошқинлари, лой кўчкиси, кучли зилзилаларнинг барчаси ўша сайёра бизга рекорд даражада яқинлашиб келгани сабабли эканини таъкидлади. Унинг айтишича, қиёмат худди ўша «Нибиру» билан биргаликда тобора яқинлашмоқда.

— Вулқонларнинг уйғониши, — дейди Троубриж. — Японияда яқинда содир бўлган кучли ер силкиниши, Америка қитъасидаги табиий офатлар, ернинг ёрилиши ва ҳоказолар «Нибиру» сайёрасининг тортиш кучи туфайли содир бўляпти. Қолаверса, ўзга сайёраликлар «Нибиру» ерга яқинлашиб келганини аллақачон сезишган. Шу сабабли улар катта тезликда Ер сайёрасини тарк этмоқда…

Нима бўлмасин, барибир худонинг айтгани бўлади. Шундай экан, қадимгиларнинг «фолга ишон, аммо фолсиз юрма» қабилидаги гапларини ёдга олиш кифоя. Яна шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, қирқ йил қирғин бўлганда ҳам ажали етган ўлади. Бунга Гавай оролларидаги вулқон портлашини мисол сифатида келтирса бўлади. Портлаш ва лава оқиб келиши туфайли ҳудудлардан бирида деярли ҳамма одам ўлим топган. Лекин икки киши безиён оролни тарк этишга муяссар бўлган. Уларнинг бири Гавай оролининг хавфсиз ҳудудида яшагани, иккинчиси эса улкан тошлар билан тўсиб қўйилган турма камерасида ўтириши сабабли тирик қолган. Шунинг ўзи худо ягона ва қудратда тенгсизлигига исбот эмасми?

Манба: "Ҳордиқ" нашри

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уфологлар Ерга «Нибиру» сайёраси рекорд даражада яқинлашганини айтишмоқда