18:30 / 06.08.2018
5 392

Петербургда ўзбекистонлик қиз меҳмонхона деразасидан тушиб кетди

Петербургда ўзбекистонлик қиз меҳмонхона деразасидан тушиб кетди
Санкт-Петербург ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистон фуқаросининг жароҳат олиши билан боғлиқ ҳолатни текширишмоқда. Аёл меҳмонхонанинг деразасидан тушиб кетган.

Ҳодиса 2018 йил 4 август куни, тахминан соат 17.30да, Большевиклар шоҳ кўчаси, 54-уйда содир бўлган. Тез тиббий ёрдам «Белые ночи» меҳмонхонаси ёнидан 25 ёшли қизни олиб кетган. Жабрланувчи учинчи қаватда жойлашган хона деразасидан пастга тушиб кетган.

Қиз Александровский касалхонасига ётқизилди. Беморнинг аҳволи оғир: шифокорлар унда кўп сонли синишлар ва умуртқа шикастланишини аниқлашган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари қиз билан бирга меҳмонхона хонасида бўлган ўзбекистонлик 60 ёшли эркакни сўроқ қилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Петербургда ўзбекистонлик қиз меҳмонхона деразасидан тушиб кетди