Қўлга олинганлардан бирига 19 йил, қолган иккисига бўлса 25 йилдан қамоқ жазоси тайинланиши мумкин, дея хабар берди “Aniq.uz”.
Санкт-Петербургдаги Болшевиков проспектидаги меҳмонхонадан оғир яраланган 25 ёшли қизнинг танаси топилди. Маълум бўлишича, уч нафар эркак асли ўзбекистонлик бўлган қизни зўрлашган ва меҳмонхона деразасидан ташқарига отиб юборишган. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Ҳодиса 4 август куни "Белые ночи" меҳмонхонасида содир бўлган. Бир тахминга кўра, жиноятчилар қизни зўрлашдан олдин у билан бирга спиртли ичимлик ичишган, натижада қуйидаги ҳолат содир этилган. Бошқа тахминга қараганда эса қиз хонага мажбуран олиб келинган. Шундан сўнг жирканч ишларини амалга оширган жиноятчилар қизни деразадан отиб юборишган.
Ҳозирда жабрланувчи Александрова касалхонасида оғир аҳволда ётибди. Ваҳшийларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди