10:57 / 10.08.2018
4 235

Тожикистонлик онахон ёпадиган нонларнинг ҳар бири 10 килодан вазнга эга

Тожикистонлик онахон ёпадиган нонларнинг ҳар бири 10 килодан вазнга эга
Тожикистоннинг Рашт туманида яшовчи 64 ёшли Тиловат Раҳматуллаева ҳар куни диаметри 1 метр, вазни 10 килоданга тенг нонларни дастурхонга тортади. Уни мамлакатнинг ярим аҳолиси жуда яхши танийди ва ёпган нонларини бажонидил сотиб олади. Агар тўйлар, тантанали маросимларга чақиришса, Тиловат опа кунига ўн килолик нонларнинг 20 таданини ёпаркан.

— Мен 8 ёшимда тандирда нон ёпишни бошлаганман, — дейди Тиловат опа. — Тўғри, у вақтларда кичик, оддий нонлар ёпганман. Ҳозир эса мен ёпган нонларнинг бир донасига 12 кишидан кўпроқ одам бемалол тўяди…

Душанбеда ҳам Тиловат опанинг нонларини жуда севишаркан. Пойтахтга фақат миллий байрамлардагина чорлашади ва нон ёпиб беришини сўрашади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонлик онахон ёпадиган нонларнинг ҳар бири 10 килодан вазнга эга