Баскетболчи тўпни учиб кетаётган самолётдан ҳалқага аниқ ташлади (видео)

  • Дунё
  • 10-08-2018, 14:51
  • 463
  • Баскетболчи тўпни учиб кетаётган самолётдан ҳалқага аниқ ташлади (видео)
    Америкалик баскетболчи Булл Буллард учиб кетаётган самолётдан тўп отиш билан боғлиқ трюкни амалга оширди. Спортчи Instagram’даги саҳифасида тегишли видеони жойлаштирган.

    Баскетбол ҳалқаси учиш-қўниш йўлагига ўрнатилган. Буллард тепадан учиб кетаётган самолёт кабинасида бўлган ҳолда тўпни ҳалқага аниқ жойлади.

    Америкалик «Харлем Глоубтроттерс» - ўз чиқишларида спорт ва шоуни уйғунлаштирувчи кўргазмали жамоа таркибига киради. Шунингдек, Буллард «Америкалик жангчи ниндзя» телешоусида ҳам иштирок этган.

    » » Баскетболчи тўпни учиб кетаётган самолётдан ҳалқага аниқ ташлади (видео)
    Яндекс.Метрика