Эрон Францияга нефть етказиб беришни бутунлай тўхтатди

  • Дунё
  • 11-08-2018, 10:30
  • 726
  • Эрон Францияга нефть етказиб беришни бутунлай тўхтатди
    "Эроннинг нефть экспорти суткасига 90 минг баррелга камайиб, 2,19 миллион баррелгача тушиб кетди, сабаби Европадаги истеъмолчилар нефть сотиб олишни қисқартирмоқда, Жанубий Корея эса Америка санкциялари тикланиши арафасида нефть сотиб олишни буткул тўхтатди", — деб маълум қилди Халқаро энергетика агентлиги ўзининг ойлик ҳисоботида.

    Агентликнинг билдиришича, Эроннинг Европага нефть экспорти июлда суткасига 410 минг баррелни ташкил этган. 2017 йилда эса бу кўрсаткич суткасига 750 минг баррелга тенг бўлган. Францияга нефть етказиб бериш бутунлай тўхтатилган.

    Шу билан бирга, июль ойида Эроннинг Осиё мамлакатларига нефть экспорти ошган – суткасига 1,65 миллион баррел. Бунга Хитой ва Ҳиндистоннинг нефть сотиб олишни кўпайтиргани сабаб бўлган.

    АҚШ президенти Дональд Трамп шу йилнинг май ойида Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини ва Эронга нисбатан нафақат аввалги, балки янги санкцияларни жорий этишини маълум қилганди.

    » » Эрон Францияга нефть етказиб беришни бутунлай тўхтатди
    Яндекс.Метрика