10:58 / 11.08.2018
4 148

2018 йил 6 ойи давомида Дубайга қанча сайёҳ боргани маълум қилинди

2018 йил 6 ойи давомида Дубайга қанча сайёҳ боргани маълум қилинди
2018 йилнинг биринчи ярмида Дубай бутун дунёдан 8,1 миллион нафар сайёҳни қабул қилди. Kun.uz шу ҳақида хабар берди.

Мазкур статистика Дубайда камида бир суткага тўхтаган барча меҳмонларни ўз ичига олган.

Дубай Туризм ва тижорий маркетинг департаменти маълумотларига кўра, уч асосий бозор ўтган йилнинг шу даврига нисбатан барқарор натижаларни қайд этган - бу Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Буюк Британия.

Хитойдан ташриф буюрганлар сони 453 минг (+9 фоиз)ни ташкил қилиб, тўртинчи ўринни қайд этди. Энг тез ўсаётган бозорлар рўйхатини Россия бошқарди. Биринчи ярим йилликда бу мамлакатдан борганлар сони 405 минг нафарни ташкил қилган (+74 фоиз).

Таъкидлаш жоизки, Хитойга ҳам, РФга ҳам кўрсаткичларни оширишда визасиз режим ёрдам бермоқда. Дубай туристик ҳукумати шунингдек сайёҳлар оқими ошишининг бошқа сабабларини ҳам кўрсатмоқда. Масалан, яқинда жорий қилинган транзит визалар - улар туфайли транзит йўловчилар БААда илк 48 соат давомида бўлиш учун барча тўловлардан озод этилмоқда.

Дубай фойдасига қўшимча далиллар орасида меҳмонхона базасининг хилма-хиллиги ҳам қайд этилган. Бугунги кунда амирликда 111 317 номерни ўз ичига олган 700 меҳмонхона сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2018 йил 6 ойи давомида Дубайга қанча сайёҳ боргани маълум қилинди