16:50 / 11.08.2018
3 915

Шимолий Корея ядросизланиш бўйича АҚШнинг «босқинчиларга хос» талабини рад этди

Шимолий Корея ядросизланиш бўйича АҚШнинг «босқинчиларга хос» талабини рад этди
Шимолий Корея ҳукумати Корея ярим оролини тўлиқ ва текширилувчи ядросизлантириш борасида Қўшма Штатларнинг таклифларига рози бўлмади. Бу ҳақда CNN телеканали дипломатик манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ вакиллари Корея ярим оролидаги ядровий қуролсизланиш тўғрисида КХДРга таклифлар киритишда давом этмоқдалар. Бироқ, уларни Шимолий Корея томони қабул қилмаяпти. Манбалардан бирининг таъкидлашича, Шимолий Кореяда бу таклифларни «босқинчиларга хос», деб ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея ядро ва ракета дастурлари устида ишлашни давом эттираётгани хабар берилганди.

Мустақил экспертлар КХДР БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларини бузган ҳолда ўз ядро дастури устида ишлашни давом эттираётганини таъкидламоқдалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея ядросизланиш бўйича АҚШнинг «босқинчиларга хос» талабини рад этди