21:44 / 14.08.2018
3 673

Швецияда оммавий равишда машиналарга ўт қўйилмоқда (видео)

Швецияда оммавий равишда машиналарга ўт қўйилмоқда (видео)
Швециянинг турли шаҳарларида ниқоб кийган ёшлар 97 та автомобилга ўт қўйди, деб маълум қилмоқда «Даракчи».

Гётеборг шаҳрида номаълум кишилар 80 та автомобилни, Стокголмда – еттита, Уппсалда – олтита, Мальмё ва Ҳелсингборгда – иккита автомобилни ёқиб юборишган.

Полицияга биринчи хабар маҳаллий вақт билан соат 21.00да келиб тушган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қора кийимда бўлган жиноий гуруҳ вакиллари автомашиналарга бензин қўйиб, ўт қўя бошлаган.

Шунингдек улар қўлларидаги бейсбол биталари билан автомашиналарга шикаст етказган, воқеа жойига келган қутқарувчиларга ёрдам берган полициячиларга қарата тош отишган.

Гётеборг полицияси бошлиғи Клаес Дахлстремнинг хабар беришича, автомобиллар яқинида тошлар ва пиротехника воситалари топилган.

Ушбу ҳодисалар оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Полиция безориларни топиш ва қўлга олиш бўйича ишлар олиб бормоқда.
Швеция бош вазири Стефан Лёвен бўлган воқеалардан жуда афсусда эканини билдирган.

Мазкур воқеалар акс этган видеолавҳаларни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда оммавий равишда машиналарга ўт қўйилмоқда (видео)