09:30 / 16.08.2018
4 434

Туркманистонлик сартарошларга эркакларнинг сочини бўяб қўйиш тақиқланди

Туркманистонлик сартарошларга эркакларнинг сочини бўяб қўйиш тақиқланди
Турманистон пойтахтидаги сартарошхоналар эркакларнинг сочини бўяш хизматига чек қўйишди. Қайд этилишича, бу борада ҳеч қандай ёзма буйруқ ёки фармойиш тақдим этилмаган, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари шунчаки юқоридан оғзаки буйруқ берилганини рўкач қилишмоқда, деб ёзади Kun.uz.

«Энг нуфузли гўзаллик салонларидан бирининг ходими уларнинг ҳузурига шаҳар прокуратураси ходими келгани, салон бошлиғини эса у ерга шахсан чақиртиришганини сўзлаб берди», деб ёзади нашр.

Айтилишича, бир йилча олдин Туркманистонда эркаклар ўртасида соч бўяш урфга айланган. Илгари бу хизматдан хорижий компаниялар, савдо ва дипломатик ваколатхоналар ходимлари, шунингдек спорт мураббийлари, дижейлар ва мусиқачилар фойдаланишган, маълум бир вақтдан сўнг у давлат идоралари ходимлари ўртасида ҳам оммалашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонлик сартарошларга эркакларнинг сочини бўяб қўйиш тақиқланди