12:27 / 20.08.2018
7 362

Москвада Россия пойтахтидаги етакчи ўғрини тайинлашга бағишланган йиғин бўлиб ўтди

Москвада Россия пойтахтидаги етакчи ўғрини тайинлашга бағишланган йиғин бўлиб ўтди
Бу Россиядаги жиноят оламида «сходка» деб аталади. Навбатдаги йиғинни»Қонундаги ўғри» Михаил Воеводин («Михаил Лужнецкий») ташкил этди ва у айнан шу ўғрибошининг назоратидаги нуфузли ресторанда бўлиб ўтди. Йиғинда ўндан ортиқ мафиячилар иштирок этди. Улар бир овоздан янги «Қонундаги ўғри», жиноят олами етакчилигига Олег Шишканов («Шишкан») ни тайинлашди.

Расмий хабарларга кўра, илгари Россиядаги жиноят оламида асосий авторитет ҳисобланган Захарий Калашов («Шакро Молодой») бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб, 9 йил-у 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этилгани сабабли ўғрилар ўзлари учун етакчи тайинлашга мажбур бўлишган. Аввал бу ролни Аслан Усоян (Дед Хасан) ўлимидан кейин 2013 йили Шакро Молодой ижро ўз зиммасига олганди.

Шишканов асосий авторитетликка тайинлангунга қадар бу ролга Тариел Мулухов («Таро») даъво қилганди. Бироқ яқинда «Таро»нинг Россиядан абадийга ҳайдаб чиқарилиши маълум бўлиб қолди. Ҳозир у мамлакатдаги энг хавфли, интизом ҳаддан зиёд даражада кучайтирилган «Қора дельфин» колониясида жазо муддатини ўтамоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада Россия пойтахтидаги етакчи ўғрини тайинлашга бағишланган йиғин бўлиб ўтди