Аргентина президенти шифохонага ётқизилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Аргентина президенти шифохонага ётқизилди

Дунё 27-12-2014, 13:35 998
Аргентина президенти шифохонага ётқизилди

Аргентина президенти Кристина Киршнер тўпиғи чиқиб кетгани сабаб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Buenos Aires Herald хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, президент Санта-Круз вилоятидаги уйида ҳордиқ чиқараётганида оёғини қайириб олган. Шифокорлар унга болдир мушакларининг узилиши ташхисини қўйишган.

Жароҳат сабаб Кристина Киршнер таътилни тўхтатиб, пойтахт Буэнос-Айресга қайтишга мажбур бўлган.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.