20:32 / 08.09.2018
4 289

Ҳиндистонлик йигит 1 минутда боши билан 217 та ёнғоқни чақиб ташлади (видео)

Ҳиндистонлик йигит 1 минутда боши билан 217 та ёнғоқни чақиб ташлади (видео)
Ҳиндистонлик Нави Кумар Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. У бир дақиқа ичида максимал кўп миқдордаги ёнғоқларни боши билан чақиб ташлаб, ўз номини тарихга киритди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

Жараён видеосидан кўриш мумкинки, Кумар боши билан бир текисда ишлаган ҳамда 217та ёнғоқни чақиб ташлаган. Ролик эълон қилинганидан сўнг, уни деярли 50 мингга яқин одам томоша қилди.

Видеога қолдирилган изоҳларда баъзи фойдаланувчилар эркакнинг соғлиғи ҳақида ташвишлана бошладилар. «Умид қиламанки, сизнинг миянгиз ташқарига чиқиб кетмайди», - деб ёзади улардан бири. Бошқалар эса Кумарнинг ҳаракатларини маъқулладилар. «Худди болға каби кучли бош», - дея хулоса қилган бошқа бир фойдаланувчи.

Ёнғоқни бош билан уриш орқали чақиб ташлаш бўйича аввалги рекорд покистонлик Муҳаммад Рашидга тегишли эди. У бир дақиқада 155 ёнғоқни чақишга муваффақ бўлган. Маълум бўлишича, эркак жанг санъатлари билан шуғулланган, аммо Рашид бошидан бундай фойдаланиш учун қанча машқ қилгани номаълум.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик йигит 1 минутда боши билан 217 та ёнғоқни чақиб ташлади (видео)