19:43 / 09.09.2018
5 936

Ҳажда қайнотасини елкасида олиб юрди (фото)

Ҳажда қайнотасини елкасида олиб юрди (фото)
Туркиянинг Трабзон вилоятлик Мурод Эрбай бу йил турмуш ўртоғи, 76 ёшли онаси ва 90 ёшли қайнотаси билан ҳаж зиёратига борди.

Ибодат амалларини бажариш чоғида кексалар қийналгани туфайли Мурод Эрбай онаси учун ғилдиракли аравачани ижарага олди, қайнотасини эса елкасида миндириб юрди.

“Аллоҳ шундай куч бердики, қайнотамни елкамда олиб юрганимда мендан ҳатто тер ҳам чиқмади, иккимиз ҳам ибодатларни осонлик билан бажардик, – деди 53 ёшли Эрбай “Анадолу” агентлиги мухбири билан суҳбатда. – Онам ҳам мени кўп дуо қилди. Ўзи ҳам йиғлади, мени ҳам йиғлатди”.

Унинг фикрича, ҳаж ибодатини ёш пайтда қилган маъқул:

“У ерларга айниқса ёшларимизнинг боришини Аллоҳ насиб қилсин. Мен ҳам ёшдирман, лекин яна ҳам ёшроқ пайтда – 20, 30, 40 ёшларда бориш керак. Кексалар чарчаб қолишади, хафа бўлишади”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳажда қайнотасини елкасида олиб юрди (фото)