21:55 / 10.09.2018
5 206

Болакай турмага қилинган саёҳати давомида ногаҳон отасини учратди

Болакай турмага қилинган саёҳати давомида ногаҳон отасини учратди
Таиланднинг Раёнг провинциясида бир гуруҳ ўқувчилар қамоқхонага саёҳат қилишди, шунда ўқувчилардан бири у ерда ўз отасини учратди. Бу ҳақда сафарни уюштирган Аром Хунмун ўзининг Фейcбук саҳифасида эълон қилди, деб ёзади “Ҳордиқ” нашри.

Гид болаларни айлантириш давомида улардан бирининг маҳкум олдида тўхтаб, йиғлаб юборганини кўради. Билишсаки, жиноятчи ўша болакайнинг отаси экан. Маълум бўлишича, ўқувчи отасининг қамоқда эканлигини билмаган.

Болакай соқчилар унга отаси билан гаплашишига рухсат бергач, югуриб бориб, унинг оёқларига йиқилган.

Ундан “Отангнинг қамоқда эканлигидан уялмайсанми?” дея сўрашганида рад жавобини берган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болакай турмага қилинган саёҳати давомида ногаҳон отасини учратди