Марказий Африка Республикасининг фуқаролари 2017 йилда бошқа кишиларга қараганда кўпроқ салбий ҳис-туйғуларни бошдан кечирганлар. Бу ҳақда Gallup институтининг жаҳон давлатларидаги ҳис-туйғулар бўйича ўтказган тадқиқотида айтилади.
МАР аҳолисининг аксарият қисми аввалги куни «кўплаб жисмоний оғриқларни» бошидан ўтказган 11 мамлакатдан бири бўлди. Бу 11 давлатнинг деярли барчаси Африкада, Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган.
Ироқ бахтсизлик даражаси бўйича иккинчи ўринда - 59%. Бундан ташқари, рўйхатда Жанубий Судан (аҳолисининг 55 фоизи бахтсиз), Миср (47 фоиз) ва Эрон (45 фоиз) бор.
2017 йилда дунёдаги бахт даражаси охирги ўн йил ичидаги энг паст даражага етди. этган. Gallup институти сўровига кўра, стресс ва хавотир ҳис қилувчи кишилар сони ортмоқда.
Ижобий ҳис-туйғуларга эга бўлган давлат орасида Лотин Америкаси мамлакатлари етакчига айланди. Хусусан, энг бахтли давлатлар рейтингида биринчи уч ўринни Парагвай (85%), Колумбия ва Сальвадор (82%дан) эгаллади.
Энг паст кўрсаткичли салбий ҳис-туйғуларга эга бўлган мамлакатлар орасида - Тайвань, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Мўғулистон. Тадқиқотда таъкидланишича, бу ушбу давлатлардаги кишилар аксарият ҳолатларда фақат ижобий ҳис-туйғуларни бошидан ўтказишади, дегани эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда