08:31 / 14.09.2018
7 429

Австралияда дунёдаги энг катта соф ҳолдаги олтин бўлаги топилди (фото)

Австралияда дунёдаги энг катта соф ҳолдаги олтин бўлаги топилди (фото)
Ғарбий Австралиядаги Beta Hunt конида Генри Доул исмли бурғиловчи дунёдаги энг катта соф ҳолдаги олтин бўлагини топди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Унинг оғирлиги 88,9 кг бўлиб, унда тахминан 63,5 кг олтин бор. Қиймати 2 млн доллар турувчи бу бўлакни кўтариш учун уч киши саъй-ҳаракати талаб этилган.

Эътиборлиси, Доул бу олтин бўлагини топгандан кўп ўтмай 60 кгча келадиган яна бир олтин сақловчи бўлакни топган.

16 йилдан кўпроқ вақтдан бери бурғилаш билан шуғулланувчи Доул аввал бундай топилмани кўрмаганини айтган.


Доул топилмаси шу кунгача сақланиб қолган, энг катта олтин сақловчи бўлак деб ҳисобланувчи ва 70 кг келувчи “Орзу қилинган нотаниш”дан оғирроқдир. Шунингдек, 1872 йилда Австралияда 90 кглик “Холтерман плитаси” деб номланган олтин сақловчи бўлак топилгани ҳақида маълумот бор, бироқ у эритишга топшириб юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда дунёдаги энг катта соф ҳолдаги олтин бўлаги топилди (фото)