10:53 / 14.09.2018
4 754

Қирғизистонда Эрдўған рафиқасининг тирбандликка тушишига айбдорлар жазоланади

Қирғизистонда Эрдўған рафиқасининг тирбандликка тушишига айбдорлар жазоланади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Қирғизистонга ташрифи вақтида унинг рафиқаси Омина Эрдўған кортежининг йўлда тирбандликда қолиб кетишида айбдор деб топилган қирғизистонлик мансабдор шахслар жазоланади. Уларга нисбатан ички ишлар идораларидан бўшатишгача жазо қўлланиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сағинбаев маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Қирғизистон президенти рафиқаси Айгул Токоева ва Омина Эрдўған 3 сентябрда Қирчин дарасидаги этношаҳарчада бўлишгач, Бишкекка қайтаётганларида Эрдўған хонимнинг кортежи бир соатга яқин тирбандликда қолиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда Эрдўған рафиқасининг тирбандликка тушишига айбдорлар жазоланади