Хакер онлайн-казинода қаторасига 24 марта жек-потни қўлга киритди

  • Дунё
  • 14-09-2018, 20:36
  • 500
  • Хакер онлайн-казинода қаторасига 24 марта жек-потни қўлга киритди
    Runningsnail тахаллуси остидаги хакер DEOSGames онлайн-казиносида кетма-кет 24 марта жек-потни қўлга киритди. У ютуқни ўз ҳисобига ўтказганидан сўнг казинони тарк этди. Бу ҳақда DEOSGames ўзининг Twitter-аккаунтида хабар қилди.

    Хабарда айтилишича, хакер онлайн-казинога ҳужум қилиш натижасида қарийб 24 минг долларни қўлга киритган.
    DEOSGames мазкур ҳужумни фойдали сабоқ деб атади. «Бу яхшигина стресс-тест бўлди ва биз сезиларли даражада кучайдик», — деди компания вакиллари.

    Аввалроқ казино маълумотлар базасини аквариум ичидаги «ақлли» термометр орқали бузиб кирган хакерлар ҳақида хабар қилинганди. Жиноятчилар унинг сигналидан казино ички тармоғига кириш учун фойдаланишган.

    » » Хакер онлайн-казинода қаторасига 24 марта жек-потни қўлга киритди
    Яндекс.Метрика