20:35 / 15.09.2018
4 451

Журналистлар Петров ва Бошировнинг махсус хизматларга алоқадорлиги белгиларини топишди

Журналистлар Петров ва Бошировнинг махсус хизматларга алоқадорлиги белгиларини топишди
14 сентябрь куни «The Insider» нашри ва «Bellingcat» тадқиқот гуруҳи Россия Федерал миграция хизмати (ФМС)Буюк Британия ҳукумати томонидан Скрипалларга суиқасдда гумонланаётган Александр Петров ва Руслан Бошировга оид текширувларининг биринчи қисмини эълон қилди. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, уларнинг ҳужжатларидаги белгилар улар Россия разведка бошқармасига (ГРУ) алоқадорлигини тасдиқлайди.

«The Insider» ва «Bellingcat» Федерал Миграция хизматининг Петров номига паспорт бериш тўғрисидаги ариза нусхаларини эълон қилди. Ҳужжатни биринчи бўлиб қўлга киритган «The Insider» нашри ёзишича, бу маълумотни Россия полициясидаги манбадан олган.

Федерал миграция хизмати базасида Александр Петровнинг аввалги паспорти, унинг аввалги ҳаёти, умуман «2009 йилга қадар бу дунёда мавжуд бўлгани»га оид маълумот йўқ.

Петровнинг аризасининг иккинчи томони - хизмат белгилари учун мўлжалланган қисми тўлдирилмаган

Журналистлар ҳужжатда «маълумот берилмасин» («сведений не давать») қайди қўйилгани, бу муҳрга қўшимча равишда «мутлақо махфий» (С.С. — совершенно секретно) белгиси қўйилганига эътибор қаратишган.

«The Insider»нинг қайд этишича, бу ёзувлар Петров махсус хизматларга алоқадорлигини кўрсатади.

«Фонтанка» нашрининг аниқлашича, йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларга кўра, Боширов ва Петровнинг халқаро паспорт рақамлари фақат бир рақам билан фарқланади — 1297 ва 1294. Федерал миграция хизмати базасида ҳар бир шахснинг халқаро паспортга эгалиги акс этади, лекин у ерда Боширов ва Петров ҳақида маълумот йўқ. Петров ва Бошировга Россия ички паспортлари Федерал Миграция хизматининг 770001 рақамли Москвадаги бошқармаси томонидан берилган. Журналистларнинг тасдиқлашича, бу бошқармада оддий фуқаролар эмас, фақат ҳуқуқ тартибот органларининг вакиллари ҳужжат олишади.

Паспорт бўйича Петров 1979 йил 13 июлида Архангельск областида, Котлас шаҳрида туғилган. Ҳужжатларга кўра, у 2007 йилдан буён Москва вилоятининг Чертанова туманида истиқомат қилиб келади. Одатда миграция хизмати ҳужжатларида «оддий фуқаролар»нинг ички ва хорижий паспортларни олиши, хорижга сафарлари, прописка ҳақидаги каби муайян маълумотлар қайд этилади. Бироқ Александр Петровнинг досьеси бўм-бўш.

Ҳужжатлардан маълум бўлишича, 2009 йилнинг ноябрида Александр Евгеньевич Петров Федерал миграция хизматига «яроқсиз паспортини алмаштириш учун» мурожаат қилган. Досьеда ўша «яроқсиз паспорт»нинг тартиб рақами бор. Фақат бундай рақамли паспорт ҳеч қачон ҳеч кимга берилмаган.

Росреестр маълумотларига кўра, 2007 йилда Чертановодаги квартиралардан бирининг эгаси Петров бўлган. Аммо бу шахснинг фамилиясидан бошқа маълумотлари Буюк Британия томонидан айбланган шахс маълумотларига мос келмайди. Бу квартирада айни вақтда бутунлай бошқа одам яшамоқда.

Бу квартирага 2014 йилдан буён эгалик қилаётган аёл квартиранинг аввалги хўжайинини танимайди. Аммо у квартиранинг собиқ эгаси бўлган Петровнинг собиқ рафиқаси Марияни таниди. Унинг айтишича, 2014-2016 йилларда у йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун Александр Петров номига ёзилган жарима қоғозларини олишда давом этган. Икки йил муқаддам бундай жарималар келиши тўхтаган.

Қўшнилар Александр Петров ҳақида ҳеч нарса билишмайди.

Петров ва Бошировнинг паспортни алмаштириш бўйича аризасида «Маълумот берилмасин» қайдининг олдида 195-79-66 телефон рақами ҳам ёзилган. 195-АТС Москванинг Россия Разведка бошқармаси (ГРУ) жойлашган туманига қарашли. Бу ҳолда маълумотномада кўрсатилган рақамлар унинг ишхонаси рақами бўлишини мумкинлиги тахмин қилинади.

Миграция хизматидаги манба ҳам, бундай штамплар (С.С) махсус хизматлар ходимлари ва юқори мартабали амалдорлар учун қўйиб берилганини айтган. ФМС бундай шахслар ҳақидаги маълумотларни судларга ёки бошқа хизматларга бермайди.

Аниқланишича, бу «икки турист» Лондонга авиачипталарни учишдан бир кун олдин сотиб олган. Бу ҳам улар Симоньянга берилган интервьюдаги сўзларга зид келмоқда. Боширов ва Петров Солсберига боришни аввалдан режалаштириб юришганини айтишганди. Юлия Скрипаль 1 март куни Лондонга учиш учун авиачипта олганидан кейин негадир улар ҳам Буюк Британияга шошилишган...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Журналистлар Петров ва Бошировнинг махсус хизматларга алоқадорлиги белгиларини топишди