Американинг Виргиния штатига қарашли Ричмонд шаҳрида яшовчи эркак ўзининг мевазор боғида икки бошли аждаҳо илон юрганини кўриб қолди. Шу заҳоти илон овловчиларни чақиртирди. Улар аждаҳони тутиб штатнинг ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш марказига олиб боришди. Марказ доктори, герптолог Эрнесто аждаҳо илонни назардан ўтказди ва лаборатория шароитида ҳамкасблари билан бирга ўрганиб чиқишди.
Текширувлар шуни кўрсатдики, илоннинг чап боши ўнгдагига нисбатан анча фаол ҳаракатланаркан. Лекин емишни ютиш масаласида ўнг боши яхши ишларкан. Аждаҳонинг боши иккита бўлишига қарамай, юраги битта, ўпкаси ҳам бошқа жонзотлардаги каби бир жуфтликдан иборатлиги аниқланди.
Олимларнинг айтишича, икки бошли аждаҳо илонлар мустақил ҳаётда узоқ яшай олишмайди. Бу илон яшаб кета олса, мутахассислар уни жаҳон аҳлига албатта намойиш этишмоқчи. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?