11:39 / 26.09.2018
4 361

Остонада NUR.KZ янгиликлар сайтининг аёл журналисти ўлдириб кетилди (фото)

Остонада NUR.KZ янгиликлар сайтининг аёл журналисти ўлдириб кетилди (фото)

Қозоғистон пойтахти Остонада NUR.KZ янгиликлар сайтининг журналисти Ирина Бекетова ўлдириб кетилди.

Журналистнинг ўлдирилиши сабаби ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Аёлнинг ортидан у ёлғиз тарбиялаган 4 нафар норасида фарзанди ва кекса ота-онаси қолган.

Ирина Бекетова
“Остона полицияси томонидан 34 ёшли остоналик эркак 37 ёшли аёлнинг соғлиғига ўлимга олиб келган оғир жароҳатлар етказгани ўрнатилган. Гумонланувчини ушлаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Тегишли экспертизалар белгиланган. Судгача тергов ўтказилмоқда”, деб маълум қилинган Остона ички ишлар департаментида ушбу қотиллик юзасидан.

“Биз бу фожиали воқеадан карахт ҳолга тушдик ва ҳамкасбимизнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. NUR.KZ жамоаси сиз билан бирга қайғуда. Ўз томонимиздан Иринанинг оиласига моддий ёрдам кўрсатамиз”, деб айтган сайт директори Қувват Бахридинов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остонада NUR.KZ янгиликлар сайтининг аёл журналисти ўлдириб кетилди (фото)