12:33 / 26.09.2018
4 708

Лайлакнинг муҳаббати… (ёхуд тилсиз жонивор ҳам ишқ-муҳаббатни қадрларкан)

Лайлакнинг муҳаббати… (ёхуд тилсиз жонивор ҳам ишқ-муҳаббатни қадрларкан)

Бу росмана муҳаббат тарихи. Жиддий жароҳат олган урғочи лайлакни Хорватиядаги Бродски-Варош қишлоғида яшовчи эркак асраб олганди. Ўша пайтда икки лайлак учун никоҳ мавсуми бошланганди. Клептан лақабли эркак лайлак ярадор севгилисини ташлаб қўймади. У ҳар куни муҳаббати асраб олинган уй тепасида парвоз қилди.

Малена дея ном берилган урғочи ва Клептан учун уй томидан ин қуриб беришди. То кеч кузга қадар эркак лайлак жуфтини боқди, уни айланиб учиб овутди. Малена эса жароҳат жиддийлиги туфайли уча олмасди. Шунинг учун ўтирган ерида муҳаббатининг ҳаракатлари, муқомларидан ҳузур қиларди. Куз охирида Клептон иссиқ ўлкаларга учиб кетди.

Биласиз, лайлаклар ҳам ўзга юртга учиб кетгач, жуфти ўзгаради. Келаси йили ўша жуфти билан ортга қайтади. Эркак ҳайратдан тош қотиб қолди. Клептон ёлғиз қайтди ва яна Маленаси билан топишиб, ҳаётни давом эттирди. Шундан бери мана 15 йил ўтди. Клептан ҳар йили 13 минг километр йўл босиб Маленанинг ёнига қайтишни канда қилмайди. Шу давр ичида Малена олтмишта жажжи лайлакчаларни дунёга келтирди. Улар ҳам ота-онасини еру-кўкка ишонмаслигини ҳаракатларидан билиб олиш қийин эмас.

Қанийди баъзи ишқи йўқ бандалар севишни, меҳр-оқибатни шу лайлаклардан ўрганишса.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лайлакнинг муҳаббати… (ёхуд тилсиз жонивор ҳам ишқ-муҳаббатни қадрларкан)