Сомалида “Аш-Шабаб” етакчиси қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сомалида “Аш-Шабаб” етакчиси қўлга олинди

Дунё 28-12-2014, 15:37 1 033
Сомалида “Аш-Шабаб” етакчиси қўлга олинди

Сомалида “Аш-Шабаб” гуруҳининг етакчиси Закариё Исмоил Аҳмад Харсий қўлга олинди. Уни тутиб бериш учун 3 млн доллар мукофот пули ваъда қилинган эди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар беради.

Африка Иттифоқи ва Сомали ҳукумати бирлашган кучлари жангарини Гидо вилоятида тутиб олишди.
Сентябрда Пентагон “Аш-Шабаб” гуруҳининг асосчиларидан бири Аҳмад Годаннинг АҚШнинг ҳаводан уюштирган зарбалари оқибатида бартараф этилгани ҳақида маълумот берганди.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.