Мисрда террорчиликда гумон қилинган 300га яқин киши қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мисрда террорчиликда гумон қилинган 300га яқин киши қўлга олинди

Дунё 28-12-2014, 15:40 1 009
Мисрда террорчиликда гумон қилинган 300га яқин киши қўлга олинди

Миср ҳарбийлари Синай яриморолининг шимолий қисмида террорчилик ҳаракатларида гумон қилинаётган 297 кишини қўлга олди, дея хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Миср армияси вакили Муҳаммад Самирнинг сўзларича, аксилтеррор тадбири 24 декабрдан 26 декабргача бўлган вақт мобайнида ўтказилган ва ушбу операция давомида Миср аскарлари томонидан бир террорчи ўлдирилган.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.