Венесуэла президенти АҚШ Россияга қарши нефть уруши олиб бораётганига ишончи комиллигини билдирди

  • Дунё
  • 30-12-2014, 09:50
  • 3 041
  • Венесуэла президенти АҚШ Россияга қарши нефть уруши олиб бораётганига ишончи комиллигини билдирди

    Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ Россия ва Венесуэлага қарши қаратилган нефть урушини олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда Globovision'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

    “Россияни йўқ қилишга қаратилган глобал нефть уруши олиб борилмоқда. Бу уруш орқали Венесуэлани ҳам йўқ қилишмоқчи”, – деди Мадуро.

    Мадуронинг қўшимча қилишича, унинг мамлакати ушбу можаро ичида кураш олиб боришга тайёр.

    Аввалроқ, Мадуро инсон ҳуқуқларини бузишда айбдор деб топилган венесуэлалик амалдорларга АҚШ визаларини бериш тақиқланганини аҳмоқлик деб атаганди.