Озарбайжон президенти жазога тортилган 87 нафар шахсни авф этди

  • Дунё
  • 30-12-2014, 10:54
  • 1 267
  • Озарбайжон президенти жазога тортилган 87 нафар шахсни авф этди

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 29 декабрь, душанба куни 87 нафар жазога тортилган шахсни авф этиш ҳақидаги фармойишни имзолади.

    Бу фармойиш 31 декабрда нишонланадиган Бутун дунё озарбайжонларининг бирдамлик куни ҳамда Янги йил байрами муносабати билан қабул қилинган, бу ҳақда “ТАСС”га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

    Озарбайжон давлат раҳбарининг бу фармойишига кўра, 79 нафар маҳбус қамоқхонадан, 3 нафар шахс ахлоқ-тузатиш ишларидан, 5 нафар шахс жарима тўлашдан озод этилади.

    Президент авф этиш ҳақидаги ҳужжатни қабул қилар экан, “жазога тортилганларнинг ва уларнинг оила аъзоларининг ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича масъуллар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг мурожаатларини инобатга олган”лиги таъкидланган.

    Авф этилган шахслар орасида озод қилиниши халқаро ташкилотлар томонидан илтимос қилинганлар ҳам бор.