БМТ Хавфсизлик кенгаши Фаластинни тан олиш тўғрисидаги резолюцияни бекор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

БМТ Хавфсизлик кенгаши Фаластинни тан олиш тўғрисидаги резолюцияни бекор қилди

Дунё 31-12-2014, 16:06 1 072
БМТ Хавфсизлик кенгаши Фаластинни тан олиш тўғрисидаги резолюцияни бекор қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик кенгаши Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни бекор қилди, Бу ҳақда «Gazeta.ru»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Фаластин давлатини тан олиш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига 17 декабрь куни киритилган эди.

Россия лойиҳани қўллаб-қувватлаб, бу Фаластин – Исроил можаросига чек қўйишга ёрдам беришига ишонишини маълум қилган бўлса, АҚШ бу Исроил фуқаролари хавфсизлигини таъминламаслиги важидан резолюция қабул қилиниши учун овоз бермаслигини қайд этган.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.