Ёққан қор туфайли Чимён тоғлари атрофидаги йўлларда тирбандлик юзага келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ёққан қор туфайли Чимён тоғлари атрофидаги йўлларда тирбандлик юзага келди

Дунё 3-01-2015, 15:13 4 241
Ёққан қор туфайли Чимён тоғлари атрофидаги йўлларда тирбандлик юзага келди

2015 йилнинг илк кунларида – 2 январь куни ёғишни бошлаган қор туфайли Чимён тоғлари атрофидаги йўлларда тирбандлик юзага келди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги турли гуруҳлар аъзоларига асосланиб, “Daryo.uz” маълум қилди.




Жумладан, Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига фойдаланувчилардан бири томонидан тирбандликка кириш қисми (автомобиллар занжирининг охири) акс этган фотосурат жойлаштирилган. Гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилган қизғин муҳокамаларда шундай шароитда ҳам қоидаларни бузаётган, тор йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланган ҳайдовчилар танқид остига олинган. Шунингдек, кўплаб автомобилларда қишки шиналар йўқлиги ҳам қайд этилган.




Машиналар асосан йўл четидаги тўсиқларга урилиб кетиб, кичик авариялар содир этаётгани қайд этилган. Шу билан бирга, қорли об-ҳаво туфайли одамларнинг кайфияти яхши эканлиги ва йўлда ҳайдовчилар турли муаммоларни ечишда бир-бирига кўмаклашаётгани эътироф этилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.