Алишер Усмонов Alibaba Group`даги улушини сотишга қарор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Алишер Усмонов Alibaba Group`даги улушини сотишга қарор қилди

Дунё 29-12-2015, 18:43 1 012
Алишер Усмонов Alibaba Group`даги улушини сотишга қарор қилди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов Хитойнинг Alibaba Group интернет-ретейлеридаги ўз улушини сотишга қарор қилди. Бу ҳақда РБКга асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

«Бизнинг Хитойдаги барча активларимизни стратегик ва молиявий қисмларга ажратиш мумкин, — деди Усмонов душанба, 28 декабрь куни «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида. — Биз юқори даражадаги компанияларданмиз. Биз дастлабки инвестицияни беш-олти маротабага оширдик».

Усмонов Alibaba`даги улушига 2011 йилда Юрия Мильнернинг DST Global фонди орқали эга чиққан эди. Тадбиркорнинг Alibaba Group`даги улушини сотаётганини Bloomberg агентлигига Усмоновнинг вакили ҳам тасдиқлаган.

Алишер Усмонов ўз интервьюсида Ҳиндистон бозорига сармоя киритмоқчилигини ҳам маълум қилиб ўтган. «Бир вақтнинг ўзида биз Ҳиндистон бозорида синов сармоясини амалга ошириб кўрамиз, — деди у. — Биз ушбу бозор ва ушбу иқтисодиётнинг ўсишига ишонамиз. Аминманки, мазкур лойиҳаларда бизни муваффақиятлар кутмоқда».


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.